Эквадордаги зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 233 кишига етди. Бу ҳақда мамлакат президенти Рафаэль Корреа маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
Олдинроқ табиий офат туфайли 77 киши ўлгани ҳақида хабар берилганди.
«Зилзила қурбонлари сони расман 233 кишига етди. Ҳозирда асосан вайроналар остидан тирик қолганларни қидириб топишга эътибор қаратганмиз. Жамоат хавфсизлиги билан боғлиқ вазият назорат остида. Вақтинчалик бошпаналар тайёрлаб қўйилди, бутун мамлакат оёққа турган», — деб ёзди у Twitter’даги саҳифасида.
Шунингдек, президент ер силкинишидан энг кўп азият чеккан Манта аҳоли пунктига йўл олаётганлигини маълум қилди.
Изоҳ (0)