Американинг Вермонт штатидан демократчи сенатор Берни Сандерс тарафдорлари унинг сайловолди пойгасидаги рақиби — АҚШ собиқ давлат котиби Ҳиллари Клинтоннинг кортежига бир долларлик банкнотларни сочди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Ҳодиса Лос-Анжелес яқинида, Клинтон унинг номзодини қўллаб-қувватлаётган актёр Жорж Клуни ва унинг рафиқаси Амаль билан сайлов кампанияси эҳтиёжлари учун маблағ йиғиш бўйича тадбирга кетаётганида содир бўлди. Собиқ давлат котиби билан учрашиш учун чипта истовчиларга 33,4 минг долларга тушди.
Акция иштирокчиларидан бири журналистларга маълум қилишича, уларнинг мақсади сиёсатчиларга тарғибот кампанияларини молиялаштириш учун бадавлат кишилардан йирик маблағлар қабул қилиш имконини берувчи Америка қонунларининг бемаънилигини кўрсатиб беришдан иборат бўлган. Активистлар Клинтоннинг кортежига тахминан мингта купюрани ёғдирди.
Аввалроқ Сандерс ва унинг тарафдорлари Клинтонни корпорациялардан маблағ олишда кўп бора айблаган эди, бу, уларнинг фикрича, Клинтонни бизнесдан манфаатдор қилиб қўяди.
Изоҳ (0)