Бразилия президенти Дилма Руссеффга нисбатан импичмент қўллашни ёқлаб мамлакат миллий конгресси қуйи палатасининг 342 депутати овоз берди, бу парламент аъзолари умумий сонининг учдан икки қисми демакдир. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Шу тариқа, парламент қуйи палатасининг депутатлари Дилма Руссеффни Бразилия президенти лавозимидан четлатиш ташаббусини қабул қилди. Бироқ якуний қарор юқори палата сенаторлари томонидан қабул қилинади.
Эслатиб ўтамиз, Бразилия парламенти 17 март, пайшанба куни президент Дилма Руссеффга нисбатан импичмент масаласини кўриб чиқувчи махсус комиссияни тузган, суд эса ўша куннинг ўзида Руссеффнинг собиқ давлат раҳбари Лулу да Сильвани президент маъмурияти раҳбари этиб тайинлаш ҳақидаги қарорига тақиқ қўйган эди.
Изоҳ (0)