20 апрелдан бошлаб 9-рақамли («Тошкент» вокзали — «Чилонзор-26» даҳаси) ва 13-рақамли («Тошкент» вокзали — «Қўйлиқ маркази») йўналишдаги трамвайлар ҳаракатланишдан тўхтайди, дея хабар бермоқда UZ24 «Тошшаҳартрансхизмат»га таяниб.
Трамвай йўналишларини Т9 ва Т13 рақамига эга автобуслар эгаллайди, улар апрель бошиданоқ қатнашга киришган.
Нашр эслатишича, 12 апрелдан бошлаб 12 ва 26-трамвай йўналишлари ёпилган эди.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳридаги барча трамвай йўналишлари ёпилиши ҳақида Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов 28 март куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилган эди.
Изоҳ (0)