«Роскосмос» давлат корпорацияси NASA билан Американинг BEAM модулини Халқаро космик станцияга бириктириш ҳақида келишиб олди. Бу ҳақда, бошқарма матбуот хизмати вакилининг маълумотига таяниб, «Интерфакс» хабар берди.
Маълум қилинишича, 16 апрель куни BEAM Американинг Dragon юк кемасидан чиқарилиб, манипулятор ёрдамида туташтирувчи модулга олиб ўтилади ва NOD-3 модулига бириктирилади.
Dragon кемаси (SpX-8) станцияга уч тоннадан ортиқ турли юклар, жумладан озиқ-овқат, қурилмалар, турли материаллар ва BEAM (Bigelow Expandable Activity Module) экспериментал турар-жой модулини етказган. BEAM икки йил давомида станция таркибида бўлади.
Изоҳ (0)