2016 йилда АҚШ иқтисодиётидаги Хитой инвестициялари икки баробарга ошиб, 30 миллиард долларгача бўлган рекорд кўрсаткичга етиши мумкин. Бу ҳақда, The Wall Street Journal газетаси маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар беради.
2015 йилда Хитойнинг АҚШдаги инвестициялари 15 миллиард доллар, 2014 йилда эса 11,9 миллиард долларни ташкил этган эди.
Бироқ йил бошида эълон қилинган барча келишувлар амалга оширилган тақдирдагина янги рекордни ўрнатиш мумкин бўлади.
Экспертлар инвестициялар суръати аллақачон секинлаша бошлаганлигини таъкидламоқда. Бу хитойлик тадбиркорларнинг Америка активларини харид қилишдаги танқидий муносабати билан боғлиқ. Гап шундаки, асосий инвестициялар компанияларнинг бирлашувини кўзда тутади. АҚШдаги сайловолди пойгаларини ҳисобга олганда, бундай лойиҳаларнинг аксарияти сиёсатчиларнинг эътиборини жалб этади.
Изоҳ (0)