Ўзбекистонда 14 апрель, пайшанба куни ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маркази хабар бермоқда.
Хабар беришларича, 14 апрелга ўтар кечаси мамлакат бўйлаб ҳаво ҳарорати +10...+15 даражагача илиқ бўлади. 14 апрель куни кундузи эса ҳаво ҳарорати сезиларли кўтарилиши кутилмоқда.
Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ҳарорати +28 даражагача, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида эса +30 даражагача кўтарилиши мумкин.
Фарғона водийси вилоятлари ва Тошкент шаҳрида ҳаво ҳарорати +20...+25 даража, Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида эса +15...+20 даража илиқ бўлади.
Изоҳ (0)