Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлигининг қўшма қарори билан Ота-оналар томонидан болаларнинг болалар мусиқа ва санъат мактабларида ўқиши учун ҳақ тўлаш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Norma хабар беради.
Мактабдаги ўқувчилар сафига қайта тикланганда, бола ўқишни тегишли тўловни амалга оширган ҳолда кейинги ўқув йилида (ўтган ўқув йилининг тугатилмаган чорагининг биринчи ойидан) давом эттириши мумкин.
Ўқиш учун тўловлардан озод этиш ва ўқитувчи ҳамда концертмейстерларга ҳар ойлик устамалар белгилаш бўйича Комиссиянинг асосий вазифаларига ўқиш учун тўланадиган тўловдан озод этиладиган болаларнинг рўйхатини шакллантириш ва тасдиқлаш ҳам киритилди.
Кам таъминланган оилалардан ташқари, энди мусиқа ва санъат йўналишлари бўйича халқаро (1—3-ўринлар) ва республика (1-ўрин) танловларида ғолиб бўлган болалар 1 календарь йил мобайнида ўқиш учун тўловдан озод этилади. Худди илгаригидек, ўқувчилар умумий сонининг 25 фоизи доирасида тўловдан озод этилади.
Агарда бир оиланинг икки ва ундан ортиқ фарзанди болалар мусиқа ва санъат мактабларида ўқиса, улардан ҳар бирининг ўқиши учун белгиланган тўловнинг 70 фоизи миқдорида тўлов амалга оширилади.
Изоҳ (0)