Ўзбекистон Марказий банки 2016 йил 12 апрелдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини белгилади.
Унга кўра, 1 АҚШ доллари 2888 сўм 39 тийин этиб белгиланди. Бу 5 апрелдаги курсга нисбатан 5 сўм 71 тийинга кўп.
12 апрелдан эътиборан 1 евро қиймати 3286 сўм 53 тийин (5 апрелдаги курсга нисбатан 36 сўм 95 тийин қиммат), 1 Россия рубли эса 42 сўм 81 тийин (5 апрелдаги курсга нисбатан 12 тийин арзон) этиб белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, валюта қийматини белгилаш чоғида Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.
Изоҳ (0)