Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов 7 апрелдаги қарори билан «Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси таркибида янги узилган ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти бўйича «Ўзагроэкспорт»махсус ташқи савдо компаниясини тузишни тасдиқлади, дея хабар бермоқда «Газета.uz».
Ўз фаолияти доирасида «Ўзагроэкспорт» мева-сабзавот маҳсулотларининг жаҳон ва минтақавий бозорлари конъюнктураларини маркетинг жиҳатидан тадқиқ қилади, маҳаллий маҳсулотларни экспорт учун илгари суради ва янги бозорларни қидиради.
Янги компания ҳузурида «Озиқ-овқат лабораторияси» сифат менежменти ва стандартлаштириш тизими маркази, Ихтисослаштирилган транспорт-логистика корхонаси, шунингдек, Тошкент ва ҳудудларда савдо-логистика марказлари фаолият юритади.
Изоҳ (0)