2016 йил 1 июлдан бошлаб мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни (ТИФ ТН коди 07-08) экспорт қилишни юкларни автомобиль транспорти билан халқаро ташишларни амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензияга эга бўлган Ўзбекистон Республикасининг юридик ва жисмоний шахсларига тегишли автотранспорт воситаларидан фойдаланган ҳолда амалга оширишга рухсат берилди. Бу Вазирлар Маҳкамаси қарори (pdf)да кўзда тутилган.
Ҳужжатда таъкидланишича, қарор 2016 йилда мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни экспортга етказиб беришни самарали ташкил этиш мақсадида қабул қилинган.
Ўзбекистонда автотранспорт воситаларидан фойдаланган ҳолда мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни экспорт қилиш ўтган йилнинг сентябридан тақиқланган эди. Октябрь бошида эса Вазирлар Маҳкамаси бунга 1 январга қадар рухсат берган эди.
20 январдаги ҳукумат қарори билан эса автотранспорт воситаларидан фойдаланган ҳолда мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни экспорт қилишга берилган рухсат муддати 1 июлгача узайтирилганди.
Изоҳ (0)