60—65 ёшли ҳаваскор спортчилар Амир Темурнинг 680 йиллик таваллуди муносабати билан 680 минг қадам йўлни пиёда босиб ўтди, деб ёзади UZ24.
Саёҳатчилар гуруҳи беш кишидан иборат бўлди. Улар ўз йўлини Шаҳрисабздаги соҳибқирон туғилган Хўжаилғор қишлоғидан бошлаб, уни Тошкентда тугатди.
Марафон иштирокчилари ушбу саёҳат улар учун мураккаб кечганини, апрель учун ноодатий об-ҳаво туфайли йўлда бирдан совуқ тушиб қолгани ва шаррос ёмғирлар қуйганини таъкидлади.
Ҳаваскор спортчилар икки ҳафта давомида қарийб 385 километр йўл босди ва Тошкентга 9 апрель куни Амир Темурга бағишланган байрам тадбирлари вақтига етиб келди.
Изоҳ (0)