Футбол бўйича Англия Премьер-лигасининг 33-турини йирик мағлубият билан якунлаган «Манчестер Юнайтед» захирасидаги ўйинларни қўшиб ҳисоблаганда ҳам мавсум якунига қадар «Лестер»га ета олмайди. Бу ҳақда «Чемпионат» хабар берди.
Шу тариқа Клаудио Ранери бошчилик қилаётган «Лестер» Европа Чемпионлар Лигасининг 2016/17 йилги мавсумида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Мавсум якунига қадар «Лестер» қандай натижа қайд этишидан қатъий назар, эндиликда 4-поғонадан пастга тушиб кетмайди.
33-турдан кейин «Лестер» 72 очко билан АПЛ турнир жадвалида етакчилик қилмоқда. 2-ўринда бораётган «Тоттенҳем» 65 очкога эга.
«Тоттенҳем»га қарши ўйиндаги мағлубиятидан кейин «Манчестер Юнайтед» Чемпионлар Лигаси йўлланмасини катта хавф остига қўйди. Аввалроқ, «МЮ» Чемпионлар Лигасига чиқа олмаса, футболчиларнинг ойлик-маоши камайтирилиши хабар берилганди. Шунингдек, бу ҳолат бош мураббий Луи Ван Галнинг истеъфосига сабаб бўлиши мумкинлиги борасидаги тахминлар ҳам йўқ эмас.
Изоҳ (0)