Ла Лига 32-турида «Реал Сосьедад»дан 0:1 ҳисобида енгилган «Барселона» Луис Энрике мураббийлигида биринчи бор чемпионатнинг кетма-кет уч ўйинида ғалаба қозона олмади. Бу ҳақда Championat хабар берди.
Бунга қадар Каталония клуби 30-турда «Вильярреал» билан дуранг ўйнаган бўлса, 31-турда «Реал»га имкониятни бой берганди. Бундай ҳолат Луис Энрике «Барселона»ни бошқариб келаётган 2014 йилнинг ёзидан буён биринчи бор кузатилди.
Европа Чемпионлар Лигасининг ярим финалига яқин турган «Барселона» Ла Лигада 76 очко билан пешқадам бўлиб турибди. «Атлетико» 73, «Реал» 72 очкога эга.
Изоҳ (0)