Финляндияда Olkiluoto атом электр станциясида радиация сизиши рўй берди. Бу ҳақда Yle хабар бермоқда.
«Эурайокидаги Olkiluoto АЭС ёқилғи тизимида носозлик аниқланди. АЭСнинг биринчи блокида радиоактив моддаларнинг реактор сувига сизиши содир бўлган», — дейилади Yle нашри хабарида.
STUK ядро ва радиация хавфсизлиги марказида мазкур ҳолатнинг атроф-муҳит хавфсизлиги учун зарари йўқлиги билдирилди. АЭС фаолияти таъмирлаш ишлари олиб бориш учун тўхтатилди. Таъмир бир ҳафта атрофида давом этади.
Изоҳ (0)