8 апрелнинг қизиқарли хабарлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев 15 апрелда Ўзбекистонга келади. Хабар беришларича, Назарбоев ташриф давомида Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов билан учрашади.
2. Туркия қишлоғида ёлғиз эркаклар аёллар уларга турмушга чиқишни истамаганлиги учун намойишга чиқди. Узумлулик аёллар қишлоқда яшашни истамасдан, шаҳарга кўчиб ўтишни орзу қилганлиги учун қишлоқдош эркакларга турмушга чиқишни хоҳламайди.
3. Липецкда Лионель Месси номига туғилганлик ҳақида гувоҳнома берилди. «Ўғлим улғайганида уни ‘Металлург’ футбол клубига олиб бораман. У келажакда футболчи бўлсин!», – дейди Мессининг отаси Николай Волков.
4. Қоя устида севган қизига турмуш қуришни таклиф қилган калифорниялик эркак вертолёт ёрдамида қутқариб олинди. Ўт ўчириш хизмати вакили Тодд Гейлининг сўзларига қараганда, қутқарувчилар воқеа жойига етиб келганида йигит 24 метр баландликдаги қиялик четида турарди.
5. Токиода мушук метрода мустақил сайр қилмоқда. Мушук жамоат транспортидан фойдаланишга кўникиб қолган, у одамлардан чўчимайди ва баъзан метрода ухлаб ҳам қолади.
Изоҳ (0)