Токио шаҳрининг чекка қисмидаги Сэйбу аҳолиси метронинг Икебукуро йўналишидан мушук мустақил фойдаланаётганлигини пайқади. Бу ҳақда Meduza хабар беради.
Мушук жамоат транспортидан бир неча йилдан буён фойдаланиб келмоқда, унинг суратлари интернетда 2013 йилдан бошлаб пайдо бўла бошлаган.
Метродаги қўшнисининг ўзини тутишидан ҳайратга тушган одамлар уни суратга олиб, ижтимоий тармоқларга жойламоқда.
Мушук жамоат транспортидан фойдаланишга кўникиб қолган, у одамлардан чўчимайди ва баъзан метрода ухлаб ҳам қолади.
Йўловчиларнинг сўзларига қараганда, мушук метрода эгасисиз сайр қилади.
У ўзини метро қоидаларига мос тутади. Хотиржамлик билан бўш ўриндиқни эгаллайди ва ҳеч кимга ташланмайди.
Изоҳ (0)