Қарши шаҳрида ITF туркумига кирувчи, соврин жамғармаси 25 минг долларни ташкил қилувчи Karshi ITF Pro Circuit теннис турнири давом этмоқда, деб хабар беради «Оламспорт».
Мусобақанинг асосий тўр баҳсларида етти нафар ўзбекистонлик теннисчи ўз иштирокини бошлаган эди. Улардан уч нафари айни пайтга келиб курашни давом эттириш ҳуқуқини қўлга киритди.
Иккинчи давра учрашувларидан сўнг ўзбекистонлик теннисчилардан Санжар Файзиев, Жўрабек Каримов ва Ҳумоюн Султонов чорак финал йўлланмасига эга бўлди.
Жўрабек Каримов бельгиялик Сандер Жиллени 4:6, 6:4, 6:4 ҳисобида мағлуб этган бўлса, Ҳумоюн Султонов турнирнинг 5-ракеткаси словакиялик Филипп Хоранскидан 7:6, 7:5 ҳисобида устун келди. Санжар Файзиев эса мусобақада 7-рақам остида ҳаракат қилган ҳиндистонлик Сумит Нагални 6:1, 6:4 ҳисобида енгди.
Ўзбекистонлик теннисчи Темур Исмоилов эса иккинчи даврада беларуслк Илья Ивашкага 4:6, 7:6, 4:6 ҳисобида мағлуб бўлди.
Изоҳ (0)