Бугун, 7 апрель куни 2019 йил БАА мезбонлик қиладиган футбол бўйича Осиё кубоги мусобақаси саралашига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди, деб хабар берди ОФК расмий сайти.
29 март куни якунига етган ЖЧ—2018 саралашининг 2-босқичидан ўта олмаган терма жамоалар эндиликда 2019 йилги Осиё кубогида иштирок этиш учун беллашади. Улар орасида Ўзбекистон билан бир гуруҳдан жой олган КХДР, Филиппин, Баҳрайн ва Яман терма жамоалари ҳам бор.
Яман гуруҳда сўнгги ўринни эгаллагани учун Осиё кубоги саралашидаги иштирокини 1-босқичдан бошлайди ҳамда Мальдив оролларига қарши уй-сафар тизимида иккита ўйин ўтказади.
1-босқич (2—7 июнь)
А1 Хитой Тайпеи — КамбоджаА2 Мальдив ороллари — ЯманA3 Тожикистон — БангладешА4 Малайзия — Тимор ЛестеA5 Лаос — Ҳиндистон1-босқични муваффақиятли якунлаган 5 та терма жамоа 3-босқичга йўлланма олади. Мағлуб бўлган терма жамоалар эса Осиё кубоги—2019 дан умидини узмайди. Улар 2-босқич плей-оффида ўз омадини синаб кўради. Бу ерда 5 та мамлакатга Бутан ҳам қўшилади ҳамда 3 та жуфтлик ҳосил бўлади.
2-босқич (6 сентябрь — 11 октябрь)
А2 мағлуби — A5 мағлубиA3 мағлуби — БутанА4 мағлуби — А1 мағлубиАфғонистон, Баҳрайн, Вьетнам, Гуам, Гонконг, Иордания, Кувайт, КХДР, Ливан, Мьянма, Уммон, Фаластин, Филиппин, Сингапур, Туркманистон, Қирғизистон — жами 16 та терма жамоа автоматик равишда 3-саралаш босқичида иштирок этади. Булар сафига 1-босқичнинг 5 та ғолиби ва 2-босқичнинг 3 та ғолиби қўшилади.
Шу тариқа 3-босқичдаги жами 24 та терма жамоа 4 тадан олти гуруҳга тақсимланади. Ҳар бир гуруҳда дастлабки икки ўринни қўлга киритган терма жамоалар 2019 йилги Осиё кубогида иштирок этади.
ЖЧ-2018 3-саралаш босқичига йўл олган Эрон, Австралия, Жанубий Корея, Япония, Саудия Арабистони, Ўзбекистон, БАА, Хитой, Қатар, Ироқ, Саурия ва Таиланд терма жамоалари Осиё кубоги—2019 га йўлланмани қўлга киритиб бўлган. БАА мезбонлигида ўтадиган мусобақада илк бор 24 мамлакат чемпионлик учун кураш олиб боради.
Изоҳ (0)