2016 йилнинг 1–4 апрель кунлари Польшанинг Бидгошч шаҳрида шотокан карате бўйича Халқаро шотокан карате фередацияси томонидан ташкил этилган VII Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди, деб хабар беради «Жаҳон».
Мусобақада 37 давлатдан 1 500 нафарга яқин спортчи иштирок этди. Ўзбекистон терма жамоаси шарафини 25 нафар каратечи ҳимоя қилди.
Мусобақа якунига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси 18 та олтин, 17 та кумуш ва 20 та бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида фахрли иккинчи ўринни эгаллади.
VII Жаҳон чемпионатида нафақат каратечилар, балки уларнинг устозлари ҳам иштирок этди. Ўзбекистонлик мураббийлар ушбу чемпионатда иккита олтин медалга сазовор бўлди.
Изоҳ (0)