Самарқанд вилояти Ургут туманидаги «Қоратепа» қишлоқ фуқаролар йиғини фуқароси 90 ёшли Хўжаназар ота Ғойиповлар хонадонида 70 йиллик тўй байрам қилинди. Бу ҳақда «Самаркандский вестник» газетаси хабар бермоқда.
Фарзандлар байрам дастурхони ёзиб, ўз ота-онасининг тўйига 70 йил тўлганини нишонлади.
Хўжаназар ота 87 ёшли рафиқаси Ҳафиза ая билан тўққиз фарзандни тарбиялади. Ўғил фарзандлар ота изидан бориб, ҳайдовчилик касбини танлади, қизлар эса оналари каби тикувчи бўлиб етишди.
Нашрга берган интервьюсида Хўжаназар ота невара-чеваралари сони 70 га яқин эканлигини таъкидлаб ўтди.
Изоҳ (0)