Жорий йилнинг 25 март куни Сурхондарё вилоятининг Денов туманидаги «Ўрта қишлоқ» ва «Ўзгариш» маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилиб келувчи беш нафар фуқаронинг дайди ит томонидан тишланиш ҳолатлари кузатилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда.
Барча жабрланувчиларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, қутуришга қарши вакцинация курси олиб борилди ва уларнинг саломатлиги тиббий кузатувга олинди.
Туман Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази, Ветеринария ва Ободонлаштириш бўлимлари мутахассислари томонидан маҳалла фуқаролар йиғинлари фаолларини жалб қилган ҳолда жойларда қаровсиз ҳайвонларни тутиш ва зарарсизлантириш, фуқароларнинг улардан жабрланиши олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар кучайтирилган тарзда амалга оширилмоқда.
Вазирлик фуқароларни хонадонларидаги итларни ўз вақтида юқумли касалликларга қарши эмлатишга, уларни сақлаш қоидаларига амал қилишга чақирди.
Изоҳ (0)