МДҲда ўхшаши йўқ бўлган 1,2 мВт қувватига эга кўчма, автоном қуёш электр станцияси Бухоро вилоятида ишга туширилди, дея хабар бермоқда UzDaily.
Станция ERIELL компанияси томонидан ENESOL компанияси билан ҳамкорликда «ЛУКОЙЛ»нинг Қандим конлари лойиҳалари доирасида қурилди.
Станция марказлашган электр таъминоти тармоқларидан олисдаги ишлаб чиқариш объектлари ва қурилиш инфратузилмасини энергия билан узлуксиз таъминлаб туриш мақсадида ишлаб чиқилган.
Қуёш энергиясини ишлаб чиқариш бўйича энг замонавий ечимлар ва технологияларнинг қўлланилиши натижасида электр станциясининг жами қуввати кундузги пайтда 5000 кВт, тунги вақтда 1000 кВт гача етказилди, бу, таққослаш учун, 1,5 минг кишилик аҳолига эга шаҳарчани электр билан барқарор таъминлаш учун етарли бўлади.