«Барселона» бош мураббийи Луис Энрике «Атлетико»га қарши кечадиган Европа Чемпионлар Лигаси 1/4 финалининг дастлабки учрашуви олдидан ўзининг фикрлари билан ўртоқлашди, деб хабар беради «Uff.uz».
«Биз сўнгги йилларда ‘Атлетико’ билан ЕЧЛ плей-оффларида икки марта ўйнадик ва рақибнинг ҳақиқий кучини яхши биламиз. ‘Атлетико’ – юқори прессинг қўллайдиган ҳамда қарши ҳужумларга ўтиб кетадиган топ-клуб ҳисобланади. Улар бу сафар бизга қарши бошқача ўйнайди. ‘Реал’га қарши ўйиннинг дастлабки 65 дақиқасида яхши ўйнагандик. Тўғри, хатолар қилдик, ахир кучли клубларга қарши ҳамиша шунақа бўлиб келади. Умуман олганда, биз мағлубиятнинг таъмини унутиб қўйган эканмиз. Буёғига хулоса қилишимиз зарур. ‘Атлектико’га қарши ўйинга қайтсам, уларда Гризманн ва Торрес каби футболчилар бор. Биз улардан эҳтиёт бўлишимиз лозим», – дейди Луис Энрике.
«Барселона» – «Атлетико» ўртасидаги дастлабки учрашув бугун, 5 апрель куни «Камп Ноу» стадионида бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан 23:45 да бошланади.
Мавзуга оид:
Изоҳ (0)