Тоғли Қорабоғдаги тўқнашувлар чоғида Озарбайжон тинч аҳолисининг икки вакили ҳалок бўлди, яна ўн нафари жароҳатланди. Шу муносабат билан Озарбайжон Бош прокуратураси турли моддалар бўйича жиноят ишлари қўзғади, деб ёзади «РБК» мамлакат назорат муассасаси ва ички ишлар вазирлигининг қўшма баёнотига таяниб.
Унга кўра, ўқ ёмғирида автомобиллар йўловчилари ҳалок бўлган. Транспорт воситалари ҳайдовчилари, ўз квартираларида бўлган тинч аҳоли, шунингдек, ўткинчилар турли оғирликдаги жароҳатлар олган. Улар касалхонага ётқизилган.
Озарбайжон Бош прокуратураси маълум қилишича, тинч фуқароларга жиддий руҳий ва жисмоний зарар етказилган. Артиллериядан берилган зарбалар натижасида юқори кучланишли электр узатиш симлари ва транспорт воситалари йўқ қилинган. Мактаб ва турар-жойлар вайрон этилган.