Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон телефон орқали мулоқот чоғида Озарбайжон раҳбари Илҳом Алиевга Тоғли Қорабоғда ҳарбий хизматчилар ҳалок бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Шунингдек, Эрдўғон юзага келган вазиятда ЕХҲТ Минск гуруҳи ҳаракатсизлигини ҳам танқид қилиб ўтди.
«Афсуски, ЕХҲТ Минск гуруҳи ҳамраисларининг арман-озарбайжон можаросини тартибга солишдаги ҳаракатсизлиги бизни айни кундаги вазиятга олиб келди», — дея таъкидлаган Туркия президенти.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Владимир Путин Тоғли Қорабоғдаги вазият яна қуролли қарама-қаршиликка борганидан афсусда эканлигини билдирганди.
Изоҳ (0)