Тоғли Қорабоғ Озарбайжон томонидан ўққа тутилиши ва снаряд портлаши оқибатида бир нафар бола (2004 йилда туғилган) нобуд бўлган, яна икки нафар бола яраланган. Бу ҳақда тан олинмаган республика мудофаа вазирлиги маълум қилган, дея хабар беради «Газета.ru».
Ўз навбатида, Озарбайжон мудофаа вазирлиги Тертер туманидаги Жалол Раҳимов уйига душман тарафидан снаряд келиб тушиши оқибатида хонадон эгаси ҳалок бўлгани, унинг ўғли оёғидан ажралганини маълум қилган.
Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Москва Тоғли Қорабоғдаги вазият юзасидан олинаётган маълумотларни диққат билан ўрганаётганлигини билдирган.
Олдинроқ Тоғли Қорабоғ можароси ҳудудида шиддатли тўқнашувлар бошлангани хабар қилинганди.
Изоҳ (0)