Саудия Арабистони Эрон ва бошқа нефть қазиб чиқарувчи йирик мамлакатлар маъқуллаган тақдирдагина нефть қазиб чиқаришни музлатиш тўғрисидаги келишувга қўшилади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«17 апрелда ўтказиладиган ОПЕК ва бошқа йирик нефть ишлаб чиқарувчилар ўртасидаги учрашув қандай якун топиши ҳозирча сўроқ остида қолмоқда. Агар барча мамлакатлар ишлаб чиқаришни музлатишга рози бўлса, биз ҳам бунга тайёрмиз», — дея таъкидлаган Саудия валиаҳд шаҳзодаси ўринбосари Муҳаммад ибн Салмон Bloomberg агентлигига берган интервьюсида.
Изоҳ (0)