Германиянинг собиқ ташқи ишлар вазири Ганс-Дитрих Геншер 89 ёшда вафот этди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Welt нашрининг билдиришича, Геншер 31 март, пайшанба куни юрак-қонтомир етишмовчилиги туфайли оламдан ўтган.
Ганс-Дитрих Геншер 1974 йилдан 1992 йилгача Германия ташқи ишлар вазири лавозимида фаолият кўрсатганди.
Изоҳ (0)