Миср армияси Синай ярим оролида ИШИДнинг маҳаллий бўлинмасига алоқадор бўлган 65 жангарини йўқ қилди. Террорчилар армия ва полициянинг Ғазо сектори чегарасидаги Шайх-Зувайд ва Рафах шаҳарлари атрофидаги ҳамкорликдаги рейдлари чоғида ўлдирилган, деб хабар беради «ТАСС».
Шунингдек, қурол-яроғ, ўқ-дори ва ёқилғи сақлаб келинган омборхоналар йўқ қилинган.
Операцияларда ҳарбий авиациядан фойдаланилгани айтилмоқда.
19 март куни ИШИДнинг ярим оролдаги блокпостга уюштирган ҳужуми оқибатида 15 полициячи ҳалок бўлганди. Бунга жавобан Миср хавфсизлик кучлари кенг миқёсли операция ўтказиб, бир ҳафта мобайнида 250 жангарини йўқ қилди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)