АҚШ президенти Барак Обама Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан учрашув чоғида Американинг Туркия хавфсизлигини таъминлаш тарафдори эканлигини яна бир бор тасдиқлади. Бу ҳақда Оқ уй берган маълумотга таяниб «Интерфакс» хабар қилди.
«Президент Обама президент Эрдўғонга Диёрбакирдаги терактда одамлар қурбон бўлгани ва яралангани муносабати билан Америка халқи номидан ҳамдардлик изҳор этди, АҚШнинг хавфсизликни қўллаб-қувватлашини тасдиқлади ва терроризм билан кураш йўлидаги умумий ҳаракатларни қайд этди», — дейилади Оқ уй хабарида.
Етакчилар, шунингдек, ИШИДни йўқ қилишга қаратилган курашдаги олға қадам ташлаш йўлларини ҳам муҳокама қилди.
АҚШ ва Туркия президентлари Вашингтондаги ядро хавфсизлиги бўйича саммит доирасида учрашди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)