КХДР ҳукумати мамлакат ҳудудида Facebook ижтимоий тармоғи, YouTube видеосервиси, Twitter микроблоглар тармоғи, «Америка овози» радиостанциялари сайтлари ва Жанубий Корея ОАВлари сайтлари ёпиб қўйилганини маълум қилди, деб ёзади «ТАСС» Associated Press’га таяниб.
КХДР почта ва телекоммуникациялар вазирлигининг тегишли кўрсатмаси Koryolink mobil алоқа миллий провайдери ва интернет хизматларини тақдим этадиган бошқа ташкилотларга йўналтирилди.
Муассаса баёнотида айтилишича, бу «Республикага қарши қаратилган ёлғон тарғибот» тарқалишининг олдини олиш ва «шаҳвоний хусусиятга эга ахборотлар бўлган сайтларни» блоклаш мақсадида амалга оширилган.
AP таъкидлашича, сўнгги ойлар давомида КХДР ҳукумати бу ҳақда расман эълон қилмасдан туриб, хорижий сайтларни блоклаб келган.
Изоҳ (0)