Шимолий Корея томонидан ракеталар учирилишига асло йўл қўйиб бўлмайди. Бу ҳақда Япония ташқи ишлар вазири Фумио Кисида маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Бундай провокацияларга мутлақо йўл қўйиб бўлмайди. Шуни ҳам айтиб ўтмоқчиманки, Япон денгизи акваториясида бўлган кемаларимизга ҳеч қандай зиён етмаган», — дея таъкидлаган вазир.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Шимолий Корея 1 апрель, жума куни баллистик ракета синовини амалга оширгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)