Туркияда Россиянинг Сурия осмонида уриб туширилган Су-24 самолёти учувчиси Олег Пешков ўлдирилганлиги учун жавобгарликни зиммасига олган Альпарслан Челик қўлга олинди. Бу ҳақда Haber Turk телеканали маълум қилди, дея хабар беради Meduza.
Канал маълумотига кўра, Челик Измирда ҳибсга олинган. У бу ерга дўстлари билан Суриядан қайтганини нишонлаш учун келган. Гуруҳда жами 14 киши бўлган, улардан кўп миқдордаги патрони бўлган Калашников автомати топилган.
Қўлга олиниш россиялик учувчи ўлдирилиши билан боғлиқ эканлиги ёки йўқлигига аниқлик киритилмаган.
Изоҳ (0)