Бразилия прокуратураси 77 ёшли банкер Жозеф Сафрани коррупцияда айблади, унинг давлати, Американинг Fortune журнали маълумотларига кўра, 18,6 миллиард долларга баҳоланмоқда. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Миллиардердан ташқари, айблов Safra Group компаниялар гуруҳининг яна беш ходимига нисбатан эълон қилинди. Уларнинг барчаси ўз солиқ ушланмалари миқдорини камайтириш учун амалдорларга пора беришда гумон қилинмоқда.
Пораларнинг жами қиймати ҳукумат томонидан 4,2 миллион долларга баҳоланмоқда, давлатдан эса шу вақтга қадар молиячилар деярли 500 миллион доллар қарз бўлиб қолган.
Safra Group’дагилар ҳукуматнинг айбловларини асоссиз деб атади.
Изоҳ (0)