Қозоғистон президентининг Вашингтонда бўлиб ўтаётган Ядро хавфсизлиги саммитидаги иштироки доирасида Қозоғистон ва АҚШ томонидан ядро қуроли тарқатмаслик ва ядро хавфсизлиги соҳасидаги ҳамкорлик ҳақида қўшма баёнот қабул қилинди. Бу ҳақда Kazakhstan Today хабар бермоқда.
Ҳужжатда томонлар иккала давлат томонидан ядро материалларини сақлаш хавфсизлигини ошириш учун кўриладиган муайян чоралар мажмуасини санаб ўтди ва ушбу соҳадаги ҳамкорликни давом эттириш тарафдорлари эканлигини тасдиқлади.
Қозоғистон ва АҚШ ядро қуролини тарқатмаслик ва ядро хавфсизлигини кучайтириш режимини мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш тарафдори эканлигини тасдиқлади.
Изоҳ (0)