Россиянинг «Аэрофлот» компаниясига тегишли, Su0275 Пхукет–Москва рейсини амалга ошираётган A330 самолёти Тошкент аэропортида қўнишга мажбур бўлди. Бу ҳақда, аэропортдаги манбаларига асосланиб, «Газета.uz» хабар бермоқда.
Айтилишича, йўловчилардан бири ўзини ёмон ҳис қилгани бунга сабаб бўлган.
Лайнер Тошкентга соат 15:30 да қўнган, 16:30 да у учиб кетиши керак эди.
Изоҳ (0)