Германия Федератив Республикаси ташқи ишлар вазири, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг амалдаги раиси Франк-Вальтер Штайнмайер 30 март, чоршанба куни расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Ташриф дастуридан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов билан учрашув ва мамлакат ҳукуматида музокаралар ўтказилиши ўрин олган. Уларда Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ҳамда ривожлантириш истиқболлари, минтақавий ва халқаро долзарб масалалар муҳокама қилинади.
Изоҳ (0)