Бельгиялик 22 ёшли велопойгачи, Roubaix Lille Métropole жамоасининг аъзоси бўлган Дан Мюнхгер юрак хуружидан вафот этди. Спортчи ўз органларини ўлимидан сўнг муҳтож инсонларга трансплантация қилинишини васият қилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Дан бошқаларга ёрдам бериш учун ўз органларидан воз кечди. Бу унинг истаги эди», – дейилади марҳум велопойгачининг Roubaix Lille Métropole жамоаси хабарида.
27 март, якшанба куни Дан Мюнхгер Франциядаги Criterium International–2016 турнири биринчи босқичида юрак хуружи билан Аяччо шаҳридаги шифохонага етказилди. Оғир аҳволда шифохонага етказилган спортчи ўша ернинг ўзида жон берди.
28 март, душанба куни бошқа бир бельгиялик велопойгачи, Wanty-Groupe Gobert жамоасининг 25 ёшли аъзоси Антуан Демуатье Бельгиядаги Gent-Wevelgem–2016 пойгасида мотоцикл билан тўқнашиб, олинган жароҳатлари оқибатида Лилль шаҳридаги шифохонада вафот этди. Унинг органлари уч кишининг жонини сақлаб қолгани маълум қилинмоқда.
Изоҳ (0)