Англиянинг «Арсенал» клуби ҳиссадорларидан бири ҳисобланган россиялик тадбиркор Алишер Усмонов жамоа бош мураббийи Арсен Венгер ҳақида фикр билдирди, деб хабар қилади «Uff.uz».
«‘Арсенал’нинг натижалари барқарор кўринишда. Клуб ҳар доим Премьер-лига етакчилари қаторида бормоқда. Ҳар қандай спорт турида ҳам кўтарилишлар ва пасайишлар даври бўлади. Клуб ўзининг асосий тимсоли бўлган мураббийни албатта сақлаб қолиши лозим. ‘Арсенал’ни бир неча йил давомида таъқиб қилган омадсизликлар туфайли ҳозир унинг мураббийлик позицияси кучсизланиб қолган.
Арсен Венгер — буюк мураббий, деб ҳисоблайман. ‘Арсенал’ уни албатта сақлаб қолиши лозим», — дейди Усмонов.
Эслатиб ўтамиз, февраль ойида Усмонов «Арсенал» клубидаги акциялар улушини 30,04 фоизгача оширди.
Изоҳ (0)