Брюсселдаги аэропортда ўзини портлатиб юборган худкуш террорчи Халид Бакравий Италиядан Бельгияга транзит орқали 2015 йилда етиб олган, ўшанда у «Интер» собиқ футболчиси Иброҳим Маъруфий исм-шарифидан фойдаланган, дея хабар бермоқда «Чемпионат».
Бельгия паспортига эга марокашлик Бакравий ҳақиқатан ҳам, ушбу футбол клубининг собиқ ўйинчисига жуда ўхшаш бўлган. Шу туфайли, у ҳеч қандай муаммосиз, ортиқча шубҳа уйғотмаган ҳолда давлатлар чегараларини кесиб ўтган.
Эслатиб ўтамиз, 22 март куни Брюсселдаги «Завентем» аэропортида ва «Мальбек» метро бекатида портлашлар содир этилди. Натижада, сўнгги маълумотларга кўра, 28 киши ҳалок бўлган, 340 га яқин киши яраланган.
Изоҳ (0)