Мисрнинг Egypt Air авиакомпаниясига тегишли А-320 самолёти йўловчиларидан бири портлаш уюштириш билан таҳдид қилгани маълум бўлди. Бу ҳақда Миср авиация вазирлигига асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Таъкидланишича, йўловчининг портлаш ҳақидаги таҳдидидан сўнг самолёт Кипрнинг Ларнака шаҳри аэропортига қўнган.
Эслатиб ўтамиз, Мисрда номаълум шахслар А-320 йўловчи самолётини гаровга олгани маълум бўлди. Самолёт Искандариядан Қоҳирага рейсни амалга ошираётган эди. Унинг бортида 81 йўловчи бўлгани айтилмоқда. Самолётни гаровга олган шахслар мисрлик аёллар ва болаларни қўйиб юборишга рози бўлган.
Изоҳ (0)