Бельгиялик мутахассислар 22 март куни мамлакатда содир бўлган терактларда қурбон бўлган 35 кишидан 32 нафарининг шахсини аниқлади. Бу ҳақда Le Soir газетаси маълумотига таяниб, «Интерфакс» хабар беради.
Нашрнинг маълум қилишича, 96 нафар жабрланган шифохоналарда қолмоқда. Улардан 55 нафари интенсив терапия бўлимига жойлаштирилган.
Қурбон бўлганларнинг баъзи оилалари кўмиш маросимини ташкил этишга киришиши мумкинлиги таъкидланмоқда. Қолган қурбонларнинг қариндошлари суриштирув ва маъмурий жараёнларнинг якунланишини кутишига тўғри келади.
Изоҳ (0)