«Orenday.ru» нашри Пальмирада ҳалок бўлган россиялик ҳарбийнинг исми-шарифини маълум қилди, дея хабар бермоқда Meduza.
Оренбург вилояти, Тюльган туманининг Городки қишлоғида туғилиб-ўсган 25 ёшли Александр Прохоренко Россия Қуролли кучлари ҳаво ҳужумига қарши мудофаа ҳарбий академиясида таҳсил олган. Унинг қаерда хизмат ўтагани маълум қилинмаган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Пальмира учун бўлган жангларда террорчилар томонидан қуршовга олинган ва зарбани ўзига қаратган россиялик зобит ҳалок бўлгани билдирилганди. Бу Сурияда операциялар бошланганидан бери россиялик ҳарбийлар билан боғлиқ расман тасдиқланган олтинчи ўлим бўлди.
Изоҳ (0)