Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков давлат раҳбари ёки унинг яқинлари ҳақида ёлғон маълумотлар чоп этган ОАВ судга берилиши мумкинлигини истисно этмади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Песковнинг айтишича, ўзини «Журналистлик текширувлари халқаро консорциуми» деб атаётган ташкилот томонидан Ғарб ва Россияда Путиннинг оиласи ҳамда болаликдаги дўстлари ҳақида буюртма материаллар чоп этишга тайёрланмоқда. Улар яқин орада Германия, АҚШ, Буюк Британия, Франция, Швейцария, Россия ва бошқа бир неча мамлакатларда эълон қилинади.
Шу билан бирга, матбуот котиби «ёлғон ва бўҳтон айбловлардан президент шаъни ва обрўсини ҳимоя қилиш учун Россия барча юридик воситаларга эгалиги»ни билдирди.
Изоҳ (0)