«Шимолий Корея озодлиги курашчилари» ҳаракати активистлари КХДРга қарата 100 минглаб агитация варақалари бириктирилган ва газ билан тўлдирилган бешта катта ҳаво шарини учирди, деб ёзади «РИА Новости».
КBS телеканали маълумотларига кўра, варақалар ортилган шарлар Жанубий Корея пойтахти Сеулдан шимолда жойлашган Пхажу шаҳридаги Имжингак павильони яқинидан учирилган.
Активистлар яқин уч ой давомида КХДРга шарларда КХДР етакчиси Ким Чен Ин режими танқид қилинган 10 миллионта варақа учиришни режалаштираётганини маълум қилди.
Изоҳ (0)