Сурия армияси қўмондонлиги Пальмира миллий авиация ва Россия ҳарбий-коинот кучлари кўмагида озод этилганини расман маълум қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Армия Россия ҲКК ёрдамида ИШИД марраларига интенсив зарбалар беришда давом этмоқда. Самолётлар Пальмирадан қочаётган жангариларни омон қолдирмаслик учун шаҳар атрофида парвозларни амалга оширмоқда.
Сурия қўмондонлигидаги манбанинг маълум қилишича, мазкур парвозлар «кўплаб зирҳли машиналар, автомобиллар йўқ қилиниши, террорчилар ўртасида ўнлаб ўлим ва жароҳатланиш ҳолатларига» олиб келди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)