Россиялик миллиардер Михаил Гуцериевнинг ўғли Саиднинг тўйида Женнифер Лопес, Стинг, Энрике Иглесиас ва Алла Пугачёва чиқиш қилди, улар учун 3 миллион евродан ортиқ маблағ сарфланди, деб ёзади «Вести.ru».
Никоҳ оқшоми 26 март куни «Сафиса» ресторанида бўлиб ўтди. Тантанани ташкиллаштириш билан Игорь Крутойнинг «АРС» компанияси шуғулланди.
Энг қимматбаҳо меҳмон Стинг бўлди — у ўз иштироки учун 1,5 миллион евро олди. Женнифер Лопес 1 миллион, Энрике Иглесиас 500 минг евро, Алла Пугачёва эса 300 минг евро ишлаб олди.
Изоҳ (0)