Россиянинг олти минтақасида 27 мартга ўтар кечаси соат зоналари чегаралари ўзгариши муносабати билан вақт ҳисобининг янги тартиби амал қила бошлади. Бу ҳақда Росстандарт агентлигига асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.
«Вақт ҳисоби тўғрисида»ги федерал қонунга киритилган ўзгартиришга кўра, 27 март маҳаллий вақт билан 02:00 да Байкалорти ва Олтой ўлкалари, Олтой Республикаси, Сахалин, Астрахан ва Ульяновск вилоятларида соат миллари бир соат олдинга ўтказилди.
Эндиликда Астрахан ва Ульяновск вилоятларида Москва вақтидан фарқ бир соатни, Байкалорти ўлкасида — олти соатни ташкил қилади. Шунингдек, эндиликда Москва Олтой ўлкаси ва Олтой Республикасидан тўрт соат, Сахалин вилоятидан саккиз соат орқада юради.
Изоҳ (0)