Тайванда Гоминьдан партиясининг янги етакчиси сайловлари бўлиб ўтди. Биринчи бор мазкур лавозимга аёл киши — Хитой билан яқинлашувнинг фаол тарафдори бўлган 67 ёшли Хун Сючжу сайланди, дея хабар беради «ТАСС».
Хун Сючжу партиядошларининг 56 фоиз овозини тўплаш ва қолган уч номзоддан ўзиб кетишга муваффақ бўлди. У яқингача парламент вице-спикери лавозимини эгаллаб келаётганди.
Ҳукмрон Гоминьдан партияси январь ойида Тайванда бўлиб ўтган орол маъмурияти раҳбари лавозимига сайловларда мухолифатдаги Демократик тараққиёт партиясига ютқазиб қўйди. Партия 20 май куни — Тайваннинг илк аёл президенти Цай Инвэнь инаугурацияси куни (20 май) ҳокимиятни узил-кесил мухолифатга топширади.
Изоҳ (0)